Корея Республикаси президентининг Сеулдаги қароргоҳи Чхонвадэ ҳудудида КХДР тарғибот варақалари топилди. Бу ҳақда 16 октябрь, душанба куни объект хавфсизлик хизмати вакиллари Yonhap агентлигига маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Комплекс ҳудуди ва унга туташ кўчалардан кичикроқ форматдаги ўнлаб варақалар топилган. Уларда Жанубий Корея АҚШ билан ҳарбий иттифоқ учун танқид қилинган.
Хавфсизлик хизмати вакилларининг фикрича, тарғибот материаллари Мовий уй ҳудудига КХДР Жанубга мунтазам учирадиган ҳаво шарларидан тушган.
«Варақалар йиғиб олинган. Ҳодиса тафсилотларини аниқлаш билан тегишли органлар шуғулланади», — дейди хавфсизлик хизмати вакили.
Изоҳ (0)