16 октябрь куни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон Республикаси билан Араб иқтисодий ҳамкорлик форумининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси иштирок этди.
Араб давлатлари лигасига аъзо мамлакатлар, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг вакиллари турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Йиғилиш якунида Душанбе декларацияси қабул қилинди.