Италия А сериясининг 8-турида барча етакчи клублар ўз учрашувларини ўтказиб бўлди.
«Ювентус» ўз уйида енгилди. Римда зафар қучган «Наполи» пешқадамга айланди. Бугун Милан дербиси
Якшанба оқшомининг марказий ўйини Милан дербиси бўлиб, унда номинал мезбон ҳисобланган «Интер» 3:2 ҳисобида зафар қучди. Лучано Спалетти шогирдлари томонидан урилган ҳар учала голга ҳам аргентиналик Мауро Икарди муаллифлик қилди.Шу тариқа «Интер» турнир жадвалида «Наполи»дан кейин иккинчи бўлиб олди. Боиси мазкур турда «Ювентус» имкониятни бой бериб қўйганди.
Монтелла бошчилик қилаётган «Милан» эса 8 та турнинг тенг ярмида мағлуб бўлиб улгурди. Шу тариқа миланликлар турнир жадвалининг экваторига келиб жойлашди. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, «Милан»ни Карло Анчелотти қабул қилиб олса ҳам ажаб эмас.
Италия А серияси 8-тур беллашувлари 15 октябрь, якшанба
Изоҳ (0)