Араб давлатларидан бадавлат инсонлар Навоийга ташриф буюрмоқда. Уларни бу ерда лочин ови ўтказиш имконияти ўзига жалб қилмоқда. Бу ҳақда журналист Мақсад Жангиров Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Минглаб бадавлат араблар ўз ‘жип’ларида Навоийга севимли машғулоти — лочин овига келмоқда», — деб ёзди у ва хабарга расмларни илова қилди.
Журналистнинг таъкидлашича, меҳмонлар ўзлари учун махсус база қурган бўлиб, у ерда улардан бошқа деярли ҳеч ким бўлмайди.
«Бу учун улар катта миқдорда пул тўлайди, бу давлат учун манфаатли», — деб сўзига якун ясади Жангиров.
Изоҳ (0)