Африка қитъасидаги энг осмонўпар бино Мисрнинг янги пойтахтида қурилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Муҳташам минора Янги Қоҳиранинг ишбилармон тумани комплекси таркибига киради. Комплексда, шунингдек, 12 савдо маркази, беш осмонўпар яшаш биноси ва икки ўта замонавий меҳмонхона бўлади.Осмонўпар бино баландлиги 345 метрни ташкил этади, унинг қурилиши, маъмурий пойтахтнинг бутун бизнес маркази билан бирга, 43 ой вақт олади. Ишбилармон марказнинг умумий қиймати 3 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Режага кўра, янги маъмурий марказга парламент ва ҳукумат кўчирилади, бу ерда президентнинг қароргоҳи жойлашади. 150 та элчихона учун алоҳида дипломатик туман ташкил этилади.
Сувайш каналига қадар чўзиладиган Янги Қоҳира қурилиши 45 миллиард долларга баҳоланмоқда. У 700 квадрат километр майдонни эгаллайди.
Изоҳ (0)