Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Alphabet (собиқ Google Inc.) холдинги таркибига кирадиган, машиналарни автоном бошқариш технологиялари билан шуғулланадиган Waymo компанияси Uber такси сервисини саноат жосуслигида айблаб, товон тариқасида миллиард доллар талаб қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, Motor нашри хабар бермоқда.

Фото: Motor

Фото: Motor

Агентлик суҳбатдоши Waymo Uber’даги ҳайдовчисиз тизим ишлаб чиқиш жараёни устидан мустақил кузатув ўрнатишни талаб қилмоқда. Сервис бу шартни рад этди.

Waymo компанияси февраль ойида Uber устидан судга шикоят қилган эди. Даъвода фирма собиқ ходими Энтони Левандовски компаниядан кетишдан олдин қарийб ўн гигабайт махфий ахборотни кўчириб олганини ва бу уларни Uber’га тақдим этганини маълум қилди.

Левандовски ҳозир ҳар икки компанияда ҳам ишламайди. Сентябрда муҳандис сунъий онгга топиниш черковини ташкил қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)