12 октябрь кунги Ўзбекистон—Тожикистон бизнес-форуми доирасида «Ўзекспомарказ» кўргазмалар мажмуаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги «Миллий туристик маҳсулотни илгари суриш маркази» ДУК ва Тожикистоннинг «Ориент-Адвентур» МЧЖ, «Скай-Тур» ва «Роҳат-Тур» туроператорлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
Давлат туризм қўмитаси қошидаги «Миллий туристик маҳсулотни илгари суриш маркази» ДУК ва Тожикистон туроператорлари миллий туристик хизматларни илгари суриш ва реклама соҳасида биргаликдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат туристик истиқболи борасида ахборот алмашув, миллий туристик брендларни шакллантириш ва илгари суриш, халқаро туристик бозорларда Буюк ипак йўли бўйлаб трансчегара маршрутини биргаликда илгари суриш орқали туризм соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Ҳамкорлик, шунингдек, умумий тадбирлар ва ахборот турлари ўтказиш, шунингдек, икки мамлакат қонунчилигига мувофиқ туризм соҳасида бошқа мувофиқлаштирилган тадбирлар ўтказишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)