Элизабет-Сити шаҳридаги (Шимолий Каролина штати) қамоқхонадан қочишга уриниш чоғида икки маҳбус икки қўриқчини ўлдирди ва ўн кишини яралади. Бу ҳақда Шимолий Каролина жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Қочишга уриниш Элизабет-Сити ахлоқ тузатиш муассасасида амалга оширилган. Қамоқхонанинг тикув устахонасига ўт қўйилган. Бир нечта ходим яраланган», — дейилади бошқарманинг Twitter’даги саҳифасида. «Қочишга уриниш давомида икки нафар ходим ўлдирилган», — дея аниқлик киритади бошқарма.
Жабрланганлар Элизабет-Сити шифохонасига етказилган. Шимолий Каролина жамоат хавфсизлиги бошқармаси маҳбуслардан ҳеч бири қочишга муваффақ бўлмаганлигини маълум қилди. Ҳозирги пайтда 729 киши жазони ўтаётган ахлоқ тузатиш муассасаси қатъий изоляция режимига ўтказилган.
Изоҳ (0)