Россиянинг КХДРдаги элчихонаси расмий Пхеньян Қримни Россия Федерациясининг ажралмас қисми деб ҳисоблашини билдирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«КХДР ТИВнинг тушунтиришича, республика Қримда ярим оролнинг Россия Федерациясига кириши бўйича ўтказилган референдум якунларини ҳурмат қилади, унинг якунларини легитим ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига жавоб берадиган жараён деб ҳисоблайди», — дейилади элчихонанинг Facebook’даги расмий саҳифасида.
Айтилишича, КХДРда жаҳоннинг янги сиёсий харитаси чоп этилиб, унда Қрим ярим ороли Россиянинг рангларига бўялди. Шу муносабат билан элчихона КХДР ҳукуматига изоҳ сўраб мурожаат қилди.
2014 йил декабрида КХДР ТИВ «ТАСС»га берган изоҳида Қримнинг Россияга қўшиб олинишини «ўзини оқлайдиган иш» деб ҳисоблашини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)