Нью-Йорк полицияси Голливуд продюсери Харви Вайнштейнга қарши суриштирув бошлади. Meduza’нинг AFP’га асосланиб маълум қилишича, иш 2004 йили содир бўлган воқеаларга дахлдор.
Актриса Люсия Эванс The New Yorker газетасига берган интервьюсида 2004 йили Вайнштейн уни жинсий ахлоқсизликка мажбурлаганини айтган эди. Эвансга кўра, бу воқеа продюсернинг офисида рўй берган.
Ўз навбатида, октябрь ойи бошида The New York Times ва The New Yorker нашлари Харви Вайнштейн кўплаб Голливуд актрисаларига нисбатан тегажоғлиқ қилгани ҳақида ёзиб чиққан эди. Продюсерга нисбатан Гвинет Пэлтроу, Анжелина Жоли, Розанна Аркетт, Азия Арженто ва Мира Сорвино каби актрисалар айблов илгари сурди.
Изоҳ (0)