ЎФФ мажлислар залида 11 октябрь куни йиғилиш бўлиб ўтди. У Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондига янги раҳбар тайинланиши билан якунига етди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунгача фонд ижрочи директори бўлиб келган Фурқат Шарипов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига 31 ёшли Шуҳрат Сайдалиев янги ижрочи директор этиб тайинланди.
1986 йилда таваллуд топган Шуҳрат Сайдалиев бунгача Миллий Олимпия Қўмитасида фаолият олиб борган. Айнан қайси лавозимда экани айтилмаган. Шунингдек, Сайдалиев банк соҳасида турли лавозимларда ишлаган. Айнан қайси банкда қандай вазифани бажарганига ойдинлик киритилмаган.
Янги ижрочи директорнинг маълумоти олий. У Тошкент автомобиль йўллари институтининг молия факультетини тамомлаган.
ЎФФ президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджонов ўз вақтида Паралимпия Ассоциациясида фаолият борган. Шунингдек, Фарҳод Магомедов ўрнига ПФЛ директори этиб тайинланган Омон Ғофуровнинг фаолияти ҳам шу ташкилотларда ўтган.
Изоҳ (0)