Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани ЖЧ—2018 саралашининг CONMEBOL минтақасида тўпурар бўлди.
Фаолиятини «ПСЖ» сафида давом эттираётган ҳужумчи Уругвай учун 10 та гол уришга муваффақ бўлди ва жамоасининг Россия мундиали учун чипта қўлга киритишига катта ҳисса қўшди.
Каванининг «ПСЖ»даги жамоадоши Неймар тўпурарлар орасида йўқ. Бу борада 222 миллионлик футболчи кучли бешталикка ҳам кира олмаган. Бразилия термаси сафида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жесус 7 та гол уриб, нисбатан яхшироқ натижа қайд этганини кўриш мумкин.
Шунингдек, Аргентина ҳужумчиси Лионель Месси, чилилик Алексис Санчес, эквадорлик Филипе Кайседо каби футболчилар ҳам 7 та гол уришга муваффақ бўлган. Месси ўзининг 3 та голини айнан сўнгги турда уриб, Аргентинани Жаҳон Чемпионатига олиб чиқишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)