АҚШ БМТнинг таълим, фан ва маданият ташкилоти — ЮНЕСКО таркибидан чиқади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.
Давлат департаменти матбуот котиби Хезер Науэртнинг 12 октябрь куни тарқатилган баёнотида айтилишича, қарор 2018 йил 31 декабрда кучга киради.
«2017 йил 12 октябрда Давлат департаменти ЮНЕСКО бош директори Ирина Боковани АҚШ ташкилотдан чиқиб, ЮНЕСКОда доимий кузатувчилар миссиясини тузиш ниятидан бохабар қилди», — дейилади баёнотда.
Науэрт қарор осон қабул қилинмаганини, у АҚШ ЮНЕСКОнинг қарзлари ошиб бораётганидан хавотирдалигини, шунингдек, ташкилотда туб ислоҳотлар ўтказиш ва у ердаги «Исроилга нисбатан нохолисликка» барҳам бериш зарурлигидан келиб чиққанини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)