«Ўзбектелеком» АК 2017 йил 6 октябрда куни жорий йилнинг 20 октябридан бошлаб универсал телекоммуникация хизматлари учун янги тарифлар амалга киритилишини маълум қилганди. Акциядорлик компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ўзгартиришлар бекор қилинган.
Хабарда қайд этилишича, илгари тасдиқланган 2016 йил 1 июлда киритилган «Телекоммуникация универсал хизматларига тарифларнинг чекланган даражаси» 125-1/1-сонли прейскурант амал қилишда давом этади.
Изоҳ (0)