Лас-Вегасдаги мусиқий фестивални ўққа тутган жиноятчи Стивен Пэддокнинг танаси ёриб кўрилганида шифокорлар унинг миясини текширувдан ўтказди. Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳеч қандай фавқулодда нарсалар аниқланмаган.
«Биз кутган ҳеч нарса аниқланмади», — деди Кларк округи шерифи Жо Ломбардо.
У жиноят мотивлари ноаниқлигича қолаётганини таъкидлаб ўтди. Шунга қарамай, шифокорлар текширувларни давом эттиради, қўшимча қилди шериф.
Изоҳ (0)