Халқаро Қизил хоч қўмитаси Афғонистондаги ходимларига ҳужумлар уюштирилганидан сўнг мамлакатдаги фаолиятини қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда гуманитар ташкилотнинг Женевадаги штаб-квартираси баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Ҳужжатда айтилишича, жорий йилда мазкур ҳужумлар оқибатида етти нафар ходим ҳалок бўлган.
«Қизил хоч Афғонистондаги, айниқса мамлакат шимолидаги фаолиятни сезиларли даражада қисқартириш бошқа чора йўқ деган қарорга келди», — дейилади баёнотда.
Ташкилотнинг Қундуз ва Майманадиг офислари ёпилади, Мозори Шарифдаги персонал қисқартирилади.
Шу билан бирга, Мозори Шарифдаги реабилитацион марказ очиқ қолади. Унинг бошқарувчи ҳамкор ташкилотлар ёки Афғонистон ҳукуматига топширилади.
Изоҳ (0)