Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Толибон» ҳаракатининг етакчиларидан бири Ҳайбатулла Охунзода тарафдорларини ИШИД жангариларига қарши курашни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Афғонистон махсус хизматларига таяниб, 1tvnews телеканалига маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: CNN

Фото: CNN

Телеканал манбасига кўра, Охунзода Ҳилманд вилоятининг Мусо-қалъа туманида бўлганида толибларга шундай кўрсатма берган.

«Мусо-қалъада Охунзоданинг толибларнинг раҳбарлик кенгаши — Кветта шўроси аъзолари билан учрашди. Унда Афғонистоннинг шимолий, жанубий ва шарқий вилоятлари ‘губернаторлари’ ҳам иштирок этди», — деди Афғонистон хавфсизлик бошқармаси вакили.

Олдинроқ «Толибон» ИШИДнинг Афғонистонда бўлишига қарши чиқиб келган, иккиюзламачиликда айблаб, «кофирлар қўғирчоғи» деб атаганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)