Telltale Games компанияси Batman: The Enemy Within ўйинидан Россиянинг Туркияда ўлдирилган элчиси Андрей Карлов фотосурати чиқариб ташланганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Компанияга кўра, 6 октябрда ўйиннинг барча платформалар учун янгиланган версияси чиқарилган ва унда элчининг фотосурати йўқ.
«Биз юз берган ҳолатдан афсусда эканлигимизни билдирамиз ва стандартларимиз юқори даражада қолиши учун барча зарур чораларни кўрамиз», — дейилади компания баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Batman: The Enemy Within компьютер ўйинининг иккинчи қисмида Андрей Карловнинг жасади суратидан фойдаланилган, бунга Twitter фойдаланувчилари эътибор қаратган эди.
Изоҳ (0)