Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларини олиб кетиш учун Россиянинг Владимир вилоятига махсус самолёт ва мутахассислар юборилди. Ушбу жараённи ёритиб бориш мақсадида «Ўзбекистон 24» телеканали журналист ва операторлари ҳам Россияга йўл олган.
Маълумотларига кўра, ФВВ ва ССВ ходимларидан иборат тезкор гуруҳ Покров туманига етиб борган заҳоти жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиб, муолажаларни бошлаб юборган.
Ҳозирда жароҳатланганлардан 3 нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. Улардан бири ёш бола.
Расмий вакиллар жабрланганларни тезроқ Ўзбекистонга қайтариш бўйича барча расмиятчиликларни тезлаштириш чораларни кўрмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ЙТҲ натижасида 16 нафар Ўзбекистон ва 1 нафар Қозоғистон фуқароси ҳалок бўлган.
Бугун, куннинг биринчи ярмида жабрланганларни Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)