2017 йилнинг 21 августида номаълум шахс Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида фуқаро Наталя Андропованинг хонадони эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб, унга тегишли 29 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ҳамда баҳоси тўрт миллион сўм бўлган заргарлик буюмларини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисмининг «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Алишер Мирзаев содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг исми ва фамилияси ўзгартирилган.
Изоҳ (0)