Бу ҳақиқатларни комикслар яратувчиси Брук Баркернинг ўзи қайғули деб атади. Лекин унинг ёзганлари ёқимли ва қизиқарли бўлиб, сизни ҳечам хафа қилмайди, аксинча кайфиятингизни кўтаради.
- Мушуклар одамларни овозларидан таниб олиши мумкин, лекин уларни бир пулга ҳам олмайди.
- Квоккиларнинг афти худди ҳар доим кулиб тургандек кўринади.
- Хўрозларнинг биологик соатлари уларни ҳар куни эрталаб тонг отишидан икки соат олдин уйғотади.
- Гренландия қутб акулалари 150 ёшида балоғатга етади.
- Баъзи балиқлар одамларни юзларидан таниши мумкин.
- Ирбислар бир кечада 9 кг овқат ейди.
- Филлар тунда бор-йўғи 2 соатгина ухлайди.
- Тулкиларнинг тили жуда сезгир бўлади.
- Балиқларнинг характерига уларнинг атрофидагилар таъсир кўрсатади.
- Сурикатлар кўзларининг тагида туғма қорамтир доғлар бўлади.
- Скунслар душманига отилишдан олдин уни рақс билан қўрқитишга ҳаракат қилади.
- Арилар стресс билан курашиш учун ширинлик ейди.
- Ўрдакча ҳаётининг биринчи 10 дақиқасида нима учраса, ўшани ўзининг онаси деб ҳисоблайди.
- Кўк акулалар бир-бирларини тишлаш орқали ўзларининг романтик қизиқишларини билдиради.
- Сичқонлар бошқа сичқонларнинг маъюсликларини ҳис қила олади ва шунда улар ҳам маъюс бўла бошлайди.
- Урғочи шерлар жигарранг ёлли шерларни ёқтиради.
Изоҳ (0)