Ўзбекистон Президентининг 6 октябрдаги қарори билан Сангилов Миродил Мирзалиевич ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг «Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш лойиҳаси бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинди.
«М. Сангилов ‘Хавфсиз шаҳар’ комплексини яратиш бўйича лойиҳани ўз вақтида ва кенг миқёсида, сифатли амалга оширишга масъул бўлади», — дейилади хабарда.
Ушбу лавозим Президентнинг 29 августдаги «Ахборот-коммуникацион технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан жорий этилган эди.
Изоҳ (0)