Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темир Жумақодировнинг йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бевақт вафот этгани муносабати билан Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоевга ҳамдардлик мактуби йўллади, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев мактубида «Менинг самимий таъзиямни қабул қилинг ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларимни етказиб қўйишингизни сўрайман», — дейилади.
Эслатиб ўтамиз, Темир Жумақодиров, унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчиси юк автомобили билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида оламдан ўтган эди.
Изоҳ (0)