Профессионал боксдаги дастлабки икки жангида рақибларини мағлуб этган ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаров, 9 декабрь куни ҳисоб бўйича учинчи жангда рингга чиқиши керак эди.
«Оламспорт» нашрининг маълумот беришича, унинг бу борадаги рақиби Андрей Климов жанг ўтказишдан бош тортган. Россиялик 35 ёшли спортчи ва унинг промоутерлари бунинг сабабларини очиқламаган.
Ҳамма боксчилар ҳам Олимпиада чемпиони билан жангга рози бўлавермайди. Мағлубиятдан қўрқишади, шекилли.Маълумотга кўра, Андрей Климов ўзининг сўнгги уч жангида имкониятни бой берганди.Рейтингда юқори ўринларни эгаллаб турган боксчиларда шундай, улар мағлубият сабаб рейтингда пастлаб кетишни исташмайди. Ёки катта пул эвазига жангга розилик беради, ҳеч бўлмаганда молиявий ҳолатини яхшилаб олмоқчи бўлади.
Шу боис рақиблар билан келишиш биз мижози бўлган Боб Арум бошчилигидаги Top Rank компаниясига қийин бўляпти. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам 9 декабрь куни жанг ўтказамиз. Янги рақиб номи тез кунларда аниқ бўлади.
Изоҳ (0)