Владимирдаги ЙТҲ қурбонлари сони 17 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Минтақа вице-губернатори Александр Лобаков аварияда жабрланган бола шифохонада вафот этганини маълум қилди. Тўқнашувдан сўнг икки бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани маълум қилинган эди.
«Бола шифохонада оламдан ўтди. У операция қилинди, аммо, афсуски, оғир аҳволда эди», — деди вице-губернатор.
Олдинроқ 16 киши ҳалок бўлгани, беш киши жабрлангани билдирилган эди.
Изоҳ (0)