Россия мудофаа вазирлиги Суриянинг Хама вилоятида мамлакатнинг Ми-28 вертолёти мажбурий қўнишни амалга оширганини маълум қилди. Бунга техник носозлик сабаб бўлгани билдирилмоқда, деб хабар беради Meduza.
«Учувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти. Экипаж ҳисоботига ва машина текширувига кўра, вертолётга қарата ўт очилмаган», — дейилади расмий хабарномада.
Ўз навбатида, 6 октябрь эрталабки соатларида ИШИДга бўйсунувчи Amaq агентлиги Россия вертолётининг уриб туширилганини маълум қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)