АҚШ Ойга яна астронавтларни юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Шантильидаги (Виргиния штати) миллий космик кенгаш йиғилишида вице-президент Майкл Пенс баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Биз астронавтларимизни Ойга қайтарамиз, Марс ва олис фазода тадқиқотлар олиб боришнинг асосини шунга қурамиз», — деди у.
Амалдор бу иш қачон амалга оширилишининг аниқ муддатларини айтмади.
Бундан ташқари, вице-президентнинг сўзларига қараганда, АҚШ олдида Ер атрофи орбитасида бошқарувдаги аппаратларнинг тижорий фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси турибди.
Изоҳ (0)