Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украинада сиёсий бошпана олиш учун сўров йўллади. Бу ҳақда 3 октябрь куни унинг адвокати Маркиян Галабала маълум қилди, деб хабар беради «Украинские новости».
Унинг сўзларига қараганда, Саакашвили Украина фуқароси бўлгани учун гап аслида қўшимча ҳимоя тақдим этилиши ҳақида кетмоқда.
«Фуқарога қўшимча ҳимоянинг ва сиёсий бошпана тақдим этилишининг сўралиши моҳиятан бир нарсадир. Фақат одатда маиший ҳаётда кўпроқ сиёсий бошпана сўзи ишлатилади», — деди юрист.
Адвокатнинг сўзларига қараганда, Давлат миграция хизмати ҳозирча Саакашвилининг талабномасига жавоб бермади, ваҳоланки, аризани кўриб чиқиш муддати бир сутка қилиб белгиланган.
Изоҳ (0)