«Туркистон» саройида 1 октябрь куни Тошкент епархиясининг 145 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, хорижлик меҳмонлар ва христиан динига эътиқод қилувчи фуқаролар иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент епархиясининг 145 йиллиги муносабати билан табригини Президентнинг давлат маслаҳатчиси Р. Комилов ўқиб эшиттирди.
Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл, Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари митрополит Викентий мамлакатда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ёшларни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Ўзбекистонда динлараро фаол мулоқот майдони яратилгани жамиятдаги барқарорликнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Россия санъат усталари, ёш ижрочилар иштирокида концерт намойиш этилди.
Изоҳ (0)