ФИФА рефериси Равшан Эрматов Ўзбекистон Биринчи Лигасининг 29-туридан ўрин олган «Цементчи» — «НБУ-Осиё» ўйинини бошқаради. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти маълумот берди.
Бунда Эрматов чемпионатнинг марказий ўйинига тайинлангани қайд этиб ўтилган. «Цементчи» турнир жадвалида пешқадам, «НБУ-Осиё» эса уни таъқиб қилиб келмоқда. Орадаги фарқ 11 очкони ташкил қилади.
Равшан Эрматов Россия—2018 мундиалига бориши катта эҳтимол бўлган ҳакамлар сирасига киради. У Конфедерациялар Кубогида видеотакрорлар мутахассиси сифатида фаолият олиб борганди. Эрматов Жаҳон Чемпионатларида жами 9 та ўйин бошқарган бўлиб, бу борада дунёнинг энг олди ҳаками ҳисобланади.
Изоҳ (0)