«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ UzGPS транспорт воситаларини мониторинг қилиш миллий тизими билан ҳамкорликда темир йўл транспорти мониторинги ва бошқарувининг геоахборот тизимини ишга туширди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Энг замонавий сунъий йўлдош мониторинги технологиялари йўловчиларнинг максимал қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Сунъий йўлдош мониторинги технологиялари поездлар ҳаракатини назорат қилишни автоматизация қилиш йўли билан авария ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради. Шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати оширилади.
Тизим составнинг локациясини реал вақт режимида билиб туриш имконини беради.
«Сунъий йўлдош мониторинги тизими ‘Хавфсиз шаҳар’ лойиҳасининг элементларидан бирига айланиши мумкин», — дейилади компания хабарномасида.
Изоҳ (0)