Ўзининг сўнгги жангини боксда Флойд Мейвезерга қарши ўтказган UFC спортчиси Конор МакГрегор рақиби Хабиб Нурмагомедовга чақирув ташлади.
Ирландиялик жангчи октагонга чиқишга тайёр. Бунинг биргина шарти бор: Нурмагомедов менежерлари жанг албатта бўлиши учун кафолат бериши шарт.
Бу жангни ўтказиш вақти келди. Мен бунга тайёрман! Жанг Россияда ўтса, янада ажойиб. Бу катта қизиқиш келтириб чиқаради. Бироқ саволим бор, Хабиб тарозидан ўтиш маросимида яна «қовун тушириб» қўймайдими? Менга бу борада расман кафолат керак.Хабиб бу чақирувга жавоб бериб улгурганича йўқ.Конор МакГрегор, UFC жангчиси
Изоҳ (0)