23 сентябрь куни Тайваннинг Тайчжунь шаҳрида истиқомат қилувчи қиз 64 Гб ли тилларанг iPhone 8 Plus смартфонини сотиб олганди. Смартфон тўрт кун давомида яхши ишлади, аммо охирги қувватлантириш чоғида унинг корпуси айрилиб кетди. Бу воқеа ҳақида Meduza ёзади.
Исми келтирилмаётган қиз қувватлантиришда оригинал ускунадан фойдаланганин уқтирмоқда. Смартфонни розеткага улашдан олдин аккумуляторнинг қувват даражаси 70 фоизни ташкил этган. Уч дақиқадан сўнг телефон корпуси ёрилиб кетган: iPhone 8 Plus’нинг олд панели орқасидан ажралиб қолган, бунинг оқибатида 0,5 сантиметрлик тирқиш ҳосил бўлган.
Жабрланувчининг сўзларига қараганда, у Apple техникасидан iPhone 4 чиққанидан буён фойдаланиб келади ва илгари бундай муаммога дуч келмаган. Янги iPhone 8 Plus телефон операторидан сотиб олинган эди.
Зарарланган ускуна ишлаб чиқарган заводга юборилди. Apple уни таҳлилдан ўтказиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)