Россиянинг «Калашников» концерни бир кишини ҳавода бир неча метр баландликда олиб юриши мумкин бўлган учувчи қурилма концептини тақдим этди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Концерн ишланмаси техник хусусиятларини маълум қилмади, бироқ видеодан машина 8 та пропеллер билан жиҳозлангани ва у ётиқ бурчак ўзгариши ҳисобига ҳаракатланишини кўриш мумкин.
Бундай қурилмалар биринчи бор намойиш этилаётгани йўқ. АҚШнинг Hoversurf компанияси бир неча йилдан бери серияли учувчи мотобайкларни яратиш устида ишламоқда. 2016 йилда эса ихтирочи Колин Фёрз ўз уйида учувчи мотоцикл тайёрлаганди.
Изоҳ (0)