АҚШнинг Metropolitan Transportation Authority (MTA) транспорт компанияси эълон қилган янги видеода реклама трансляцияси учун рақамли экранлар ўрнатилганидан сўнг Нью-Йоркдаги метро ва автобус бекатлари қандай кўринишга эга бўлиши намойиш этилди. Ролик компаниянинг YouTube’даги каналида чоп этилди.
Лойиҳа шаҳар транспорт тизимини янгилаш тадбирларининг бир қисми ҳисобланади.
Поездларда, бекат платформаларида, ер ости ўтишларида, шунингдек, шаҳар чети темир йўлларида 50 мингта дисплей ўрнатилади. Рекламадан ташқари, экранлар транспортнинг келиш вақтини кўрсатиб туради.
Изоҳ (0)