Туркиянинг Ағри вилоятида Курдистон ишчи партияси жангарилари билан тўқнашувда икки ҳарбий хизматчи ҳамда маҳаллий хавфсизлик хизматининг икки ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда, вилоят ҳокими Сулаймон Элбанига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, хавфсизлик хизматининг яна саккиз ходими турли даражадаги жароҳатлар олган.
Курд жангариларига қарши операция вилоятнинг Дўғубоязид туманида ўтказилаётган эди. Курд исёнчилари афғонистонлик қочқинларга ҳужум қилби, уч муҳожирни ўлдиргани, етти нафарини яралаганидан сўнг операция бошланди.
Изоҳ (0)