Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитойнинг узоқ масофага учувчи илк магистрал авиалайнери 28 сентябрь, пайшанба куни Шанхай аэропортида иккинчи синов парвозини бошлади. Бу ҳақда Хитой фуқаро авиацияси ахборот порталига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: China Daily

Фото: China Daily

Қайд этилишича, самолёт маҳаллий вақт билан 07:23 да Шанхайдаги Пудун аэропортидан ҳавога кўтарилган.

Бу жорий йилнинг 5 майида авиалйнернинг муваффақиятли дебютидан сўнг, иккинчи синов парвози ҳисобланади.

C919 — Хитойнинг илк магистрал авиалайнери лойиҳаси бўлиб, у 158 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади ва 5,5 минг километр масофагача парвоз қила олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар