2017 йилнинг 24 сентябрь куни «Панорама» кинотеатрида Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ шахсий таркибининг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Мазкур учрашувда пост-патруль хизмати ходимларининг хизмат вақтида ҳамда ишдан ташқари вақтлардаги юриш-туриши ва хулқ-атвори, алоҳида ходимларнинг ишдаги ҳамкасбларига нисбатан муносабатлари, оилавий шароитлари, ППХ ходимлари томонидан амалга оширилган ишларга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўзини ижобий тарафдан кўрсатган ходимлар, уларнинг хизматда эришган ютуқларига тўхталиб, ишга бўлган иштиёқи ва ижобий натижаларга эришганликларида уларнинг ота-оналари, раҳбарлари ва устозларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.
Ўз навбатида, мазкур ходимлар рағбатлантирилиб, уларнинг ота-оналарига эса ташаккур билдирилди.
Изоҳ (0)