Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат Ҳаво-космик кучлари зарбалари оқибатида Суриянинг Идлиб вилоятида 150 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқламади. Бу ҳақда бошқарма вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Авиазарбалар қурбонлари ҳақида аввалроқ Reuters агентлиги хабар қилган эди. Конашенков Россия самолётлари тинч аҳоли орасида қурбонлар олдини олиш учун аҳоли пунктларидаги турар-жой кварталларига зарбалар бермаслигини таъкидлаб ўтди.
«Гўёки қурбон бўлган тинч аҳоли ҳақида хабар бераётган Британиянинг Reuters агентлиги ҳавола бераётган Суриянинг ‘Фуқаролик мудофааси’ бу ўша ‘Оқ каскаларʼдир », — дейди Мудофаа вазирлиги вакили.
Игорь Конашенков Россия Ҳаво-космик кучларининг нишонлари учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида аниқланган ва албатта бошқа каналлар бўйича тасдиқланган террорчилар базалари, бронетехника ва ўқ-дори омборлари эканлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)