Шу кунларда Ер тезкор Қуёш шамоли оқимига тушиб қолгани учун сайёра учинчи даражали магнит тўфони таъсири остида қолмоқда. Бу ҳақда Россия ФА П. Н. Лебедев номидаги Физика институти маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Кучли магнит бўрони (беш баллик шкала бўйича 3-даража) 28 сентябрь куни рўй бермоқда, сайёра тезкор Қуёш шамоли оқимига тушиб қолиши бунга сабаб бўлмоқда. Буни Қуёш–Ер чизиғида, L1 гравитацион мувозанат нуқтасида турган ACE космик аппарати маълумотлари кўрсатмоқда», — дейилади хабарномада.
Ер тезкор шамол оқимига бир кун олдин кириб қолган эди. Атрофдаги плазма тезлиги ўшанда секундига 300–350 километрни ташкил қилаётган эди. Оқим билан илк тўқнашув Ер магнит майдонини таъсирчан ҳолатга келтириб қўйди. Ярим тунда Ерга келаётган шамол тезлиги секундига 650–700 километрни ташкил этди.
Ер оқимда яна бир сутка қолади. Ер магнит майдони 29 сентябрь куни бутунлай тинчланади.
Изоҳ (0)