Оилавий корхоналар Хитой хусусий бизнесининг 90 фоизини ташкил этади, ва яқин 5–10 йил ичида бундай компаниялар асосчиларидан 3 миллионга яқинлари бошқарувни ўз фарзандларига топширади, деб хабар беради «РБК» Bloomberg агентлигига асосланиб.
Мамлакатда жами 21,6 миллион хусусий корхона рўйхатга олинган.
Хусусий фирмалар Хитойда яқинда пайдо бўла бошлади: Дэн Сяопин иқтисодий ислоҳотларни 1978 йили бошлаган эди, илк хусусий компаниялар эса 1980-йилларда очилди, деб ҳикоя қилади Осиё оилавий бизнес ва тадбиркорликни тадқиқ этиш маркази директори Рожер Кинг. Бундай компаниялар асосчилари ҳозир нафақага яқин ёшдадир.
Кўп оилавий компаниялар иқтисодиётнинг анъанавий секторларида ишлайди ҳамда экспортга ихтисослашган. Шунингдек, улар меҳнат нархининг ошиши билан боғлиқ муаммога дуч келиб турибди.
Хитойдаги ёшларни иқтисодиётнинг электрон савдо сингари тез ўсаётган соҳалари қизиқтирмоқда. Рожер Кинг, Бутунхитой саноат ва савдо федерацияси (ACFIC) маълумотларига асосланган ҳолда Хитойдаги бизнесменларнинг фарзандларидан фақат 40 фоизи ота-онасининг бизнесини мерос қилиб олишга тайёрлигини маълум қилди. Ёшларнинг аксарият қисми эса ўзини янги соҳаларда синаб кўришни истайди.
Изоҳ (0)