Apple корпорацияси янги iPhone Х смартфонларини етказиб беришда муаммога дуч келиши мумкин. Ушбу гаджет учун компонентлар ишлаб чиқаришда муаммолар юзага келди. Гап биринчи галда юзни сканерлашў датчиги учун зарур компонентлар ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, юз таниш тизимининг икки бир-бирига боғлиқ бутловчи қисми мавжуд бўлиб, улар янги смартфонларда блокдан чиқариш учун ишлатилади. Газетага кўра, шу компонентлардан бирини йиғишга Apple мўлжаллаганидан кўра кўпроқ вақт кетар экан. Шу муносабат билан компания янги смартфонларни етказишда муаммога учраши мумкин. Гаджет дўконларга шу йил ноябрида келтирилиши кутилмоқда.
Sanford C. Bernstein & Co таҳлилий компанияси эксперти Тони Сакконагининг сўзларига қараганда, бундай вазият корпорация учун салбий молиявий оқибатларга олиб келиши мумкин.
«Агар iPhone Х етказишдаги муаммолар 15 ноябрдан Янги Йил байрамига қадар сақланадиган бўлса, бу iPhone’нинг ҳафсаласи пир бўлган фойдаланувчилари бозордаги бошқа таклифларни кўриб чиқишига олиб келиши мумкин», — деди у.
Apple вакиллари вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)