Apple компаниясининг 12 сентябрь куни бўлиб ўтган тақдимотидан сўнг, iPhone 8, iPhone 8 Plus, шунингдек, iPhone Х смартфонларининг нархи элон қилинди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Шундай қилиб iPhone 8 АҚШда 699 доллардан, iPhone 8 Plus эса 799 доллардан сотувга чиқади.
Смартфоннинг 10 йиллик юбилейига атаб чиқарилган iPhone Х’ни эса 999 доллар эвазига сотиб олиш мумкин бўлади.
АҚШда iPhone 8 ва 8 Plus 22 сентябрдан, iPhone Х эса 3 ноябрдан сотувга чиқади.
Изоҳ (0)