Туркия махсус хизматлари ИШИД террорчи гуруҳининг қатор хорижлик жангарилари Истанбулда бомбали ҳужум уюштиришни режалаштириб келганини аниқлади. Бунда 2013 йили Бостонда портлатилганга ўхшаш портловчи ускунадан фойдаланиш режалаштирилган эди, деб хабар беради «ТАСС».
12 сентябрь куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Истанбулда ўтказилган аксилтеррор операцияси доирасида 25 нафар чет эл фуқаросини ушлаган эди. Тергов давомида уларнинг ёнидан тарғибот материаллари, шунингдек, инглиз тилидаги бомба ясаш йўриқномаси топилган эди. Экспертлар портловчи ускуна схемаси 2013 йилги Бостон марафонида портлатилгани билан айнан бир хиллигини аниқлади.22 нафар жангари юридик жараёнлар тугаганидан сўнг ўз юртларига эсктрадиция қилинди. Уларнинг фуқаролиги аниқлаштирилмаяпти. Қолган уч террорчининг тақдири ҳозирча номаълум.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)