Ироқ парламенти мамлакатнинг курд ҳудудида ўтказилган референдум ташкилотчилари суд тартибида таъқиб қилинишини белгилайдиган меъёрни маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Судга шикоят киритилиши мумкин бўлган шахслар орасида Ироқ Курдистони президенти Масъуд Барзоний бор.
Эслатиб ўтамиз, Ироқнинг асосан курдлар истиқомат қиладиган ҳудудларида 25 сентябрь куни ўтказилган референдумда аҳолининг 95 фоизи Ироқдан ажралиб чиқиш қарорини ёқлаб овоз берди. Ироқ, Эрон, Туркия, АҚШ ва Евроиттифоқ ушбу референдумнинг қонунга зид деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)