Хақларо жиноий полиция ташкилоти (Интерпол) икки янги иштирокчи — Фаластин ва Соломон ороллари унинг структураларига қўшилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Фаластин ва Соломон оролларига ташкилот аъзолари мақомини бериш қарори Интерполнинг Пекиндаги Бош Ассамблеясида қабул қилинди.Фаластиннинг қўшилишини ёқлаб ташкилотга аъзо давлатларнинг 75 фоизи овоз берди.
Фаластиннинг қўшилиш истаги ифодаланган сўровнома Бош Ассамблеянинг Индонезияда ўтган илгариги сессиясида кўриб чиқилган, аммо ташкилот аъзолари овоз беришни қолдиришга қарор қилган эди.
Изоҳ (0)