Мьянмада истиқомат қилувчи рохинжа мусулмонларининг 700–800 минг нафари қўшни Бангладешга қочиб кетди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Бу фавқулодда ҳолат... Бу қадар кўп одамнинг мол-мулки бу даражада кам бўлишини ҳеч ҳам кўрмаган эканман, улар ҳамма нарсага муҳтож», — деди у журналистлар билан суҳбат чоғида.
Олдинроқ БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) рохинжа мусулмонлари оқими катталиги муносабати билан Бангладешда биринчи эҳтиёж моллари тақчиллиги кузатилаётганини билдириб ўтган эди. ЮНИСЕФ жаҳон ҳамжамиятидан қочқинларга ёрдам кўрсатиш учун 7,2 миллион доллар тўплаб беришни сўради.
Изоҳ (0)