Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Walmart америка савдо тармоғи Кремний водийсида янги етказиб бериш дастурини синовдан ўтказишни бошлади. Компания «ақлли» қулфлар ишлаб чиқарувчи August Home стартапи билан шартнома имзолаган. Қулф туфайли етказиб берувчи маҳсулотларни тўғридан-тўғри фойдаланувчининг совутгичида қолдиради. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Deliv дастури орқали буюртма берилгандан сўнг етказиб берувчи бир марта ишлатиладиган кодни олади. Код буюртма етказиб бериладиган уйнинг қулфини, уйнинг эгаси уйда бўлмган вақтда ҳам, очишга имкон беради. Шундан сўнг компания ходими маҳсулотларни совутгичга жойлайди, уйдан чиқиб, эшикни ёпиб кетади. Етказиб берувчининг ҳаракатларини уй эгаси кузатув камераси орқали кузатиши мумкин.

Ҳозирча дастур синов жараёнида ва ундан August Home қулфлари эгаларининг бир қисми фойдаланиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар