Каталониянинг мустақиллиги бўйича референдум ҳақида ахборот жойлаштирилган 140 дан ортиқ сайт блокланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Сайтларни блоклаш ҳукмини Каталония олий суди чиқарди.
Блокланган кўплаб сайтлар ичида мухторият парламенти — Каталония миллий ассамблеяси сайти («Assemblea.cat») ҳам бор.
Каталония парламенти сайтига айни пайтда «Assemblea.eu» сайтига қайта йўллаш ёқиб қўйилган. Бу манзил блокланмаган.
Изоҳ (0)