Ўз вақтида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси бўлган Ирода Тўлаганова катта теннисга қайтди, деб ёзди «Оламспорт».
Спортчи пойтахт мезбонлик қилаётган Tashkent Open турнирининг жуфтлик беллашувларида ўз омадини синаб кўрди. Бунда Иродага чехиялик Кристина Плишкова шерик бўлди. Улар биргаликда Хромочёва ҳамда Сойлу жуфтлига қарши кортга чиқиб, 2:6, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой берган. Беллашув роппа-роса 1 соат давом этган.
Ирода Тўлаганова 1982 йил Тошкентда туғилган. Карьераси давомида 3 бор WTA ва 3 бор ITF турнирларида зафар қучган. 2002 йил спортчи WTA рейтингида 16-ўринга кўтарилиб, катта шов-шувларга сабаб бўлганди.
Тўлаганова катта дубулға таснифига кирувчи барча мусобақаларда иштирок этган. Бу борада у Британия мезбонлигидаги Уимбилдонга икки бор сафар этган.
Изоҳ (0)